UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  50 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"

Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Барчага хайрли кеч. Пенальтилар серияси "Насаф" тарихида биринчи марта бўлди, менимча. Бу ўйинга ўзига яраша кўрк берди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам хурсанд бўлишди. Биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида яхши ўйин кўрсата олмадик. Гол ўтказгач, жамоада иштиёқ ва хоҳиш ошди. Серияда омадимиз кулиб боқди. Йигитларга ва Абдувоҳидга раҳмат айтамиз. Ғалаба билан мухлисларни табриклаймиз!

- "Насаф" яхши ўйин кўрсата бошлаши учун гол ўтказиб юбориши шартмиди? Унгача ҳужумкор ўйин кўрсатса бўлмасмиди?

- Шарт эди. Баъзида гол ўтказиб юбориш ҳам фойда беради. Голдан кейин жамоамиз бошқача ўйнай бошлади ва ўйин сифати ҳам ошди. Биз гол урмасак, пенальтилар серияси бўлмаслигини билардик. Иккинчи тайм ўртасидан бошлаб ҳақиқий ўйинимизни намойиш эта бошладик. Биз фақат ғалабадан эмас, охиригача кураша олганимиздан хурсандмиз.

- Тўпсиз ҳаракат бўйича "Пахтакор" устунроқ кўринди. Агар уларнинг асосий футболчилари сафда бўлганида жамоангизга қийин бўларди...

- Гапингизга қисман қўшиламин. Ҳозирги футболда натижага эришиш учун қаердадир тўпсиз ўйнаш ва уни рақибга берган ҳолда ўйин кўрсатиш ҳам фойда келтиради. Биз "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам тўпга эгалик қилишини билардик. Бу бўйича йигитлар билан келишиб олгандик. Қарши ҳужумлар борасида ҳам режаларимиз бор эди, аммо ўхшамади. Бир нечта ўзгаришлар қилиш режамизда бор эди. 

- Сизнинг қўл остингиздаги "Насаф" янги ўйинчиларни кашф этиб боради. Жорий йил бирорта ярқ этган ёшларни кўрмаяпмиз. Наҳотки, академияда бундай ўйинчи йўқ...

- Биз олдимизга улкан режаларни қўйганимиздан кейин озгина тизимни ўзгартирдик. Раҳбарият бизга катта талабларни қўйди. Юқорида юриш, ОЧЛда ўйнаш учун тажрибали футболчиларга суянишимиз керак эди. Шунинг учун тажрибали футболчиларни жалб қилдим. Биз очко йўқотиш ёки бугунгидек финалларда ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ёш футболчиларни тушириб, таваккал қила олмаймиз. Агар Муҳаммадиев жароҳат олиб қолганида Шерзод Насруллаевни унинг ўрнига қўярдик ва қанотимиз яхши ишламай қоларди.

- Сўнгги матбуот анжуманларида янги футболчилардан кўнглим тўлмаяпти дедингиз. Масалан, Да Сильва ва Абдухолиқов бобида. Бугун уларни захирадан туширдингиз...

- Жигаури ва Марушич фаоллик кўрсатмагани учун Дa Сильва ва Абдухолиқовга имконият бердик. Йигитларга ҳар доим айтганмиз рақобатга жиддий қарашларини. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, кейинги ўйинда асосий таркибдан ким жой олишини ўйлаб кўрамиз.  

- Натижа биринчи ўринда деб айтдингиз. Ўйинга тайёрланган таркибдан келиб чиқсак, "Насаф" тез гол уриб олса, 5 кишилик ҳимоядан фойдаланмоқчимидингиз? 

- Ҳа, машғулотларда 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш режасини синаб кўргандик. Бугун 4-3-3 схемасида ўйнашга қарор қилдик.

- "Насаф" биринчи даврадан кейин легиoнерлардан воз кечади, деган хабарлар тарқалди...

- Билмадим. Мен бундай хабарларга эътибор қилмайман. Ҳали бу бўйича ҳеч қандай ахборотга эга эмасмиз.


Матбуот анжумани сўнгида Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев яқинда Ҳусайн Норчаевнинг дўпписи аукционга қўйилиб, ундан тушган пуллар болалар шифохонасига хайрия қилингани ҳақида таъкидлади ва Абдувоҳид Неъматовдан формасини навбатдаги аукцион учун ажратишини сўради. Футболчи бу ғояни қўллаб-қувватлади, сўнгра журналистлар уни олқишлади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика