Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда рақиблар тез чарчаб қолди, бизда эса захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"
12 апр 2022 00:47
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда рақиблар тез чарчаб қолди, бизда эса захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"
Рўзиқул Бердиев: - Икки хил тайм бўлди. Биз фақатгина иккинчи бўлимга келиб, ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа тўп билан яхши ҳаракатланишини яхши билардик ва шу сабабли ҳимояга катта эътибор бердик. Иккинчи бўлимда рақиблар тез чарчаб қолди. Бизда эса захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Ғалабадан хурсандман, барча мухлисларни ушбу муваффақият билан табриклайман.

Марко Станоевич: - Биз ўз менталитетимизни, сифатларимизни очиб беришга қаттиқ ҳаракат қилдик. Танаффусда бош мураббийдан кўрсатмаларни олганимиздан кейин иккинчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Яхши якун, ғалаба.

- "Насаф" айни дамда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Бир неча дақиқалардан кейин бошланадиган ўйинда қандай ҳисоб қайд этилишини хоҳлайсиз?
Рўзиқул Бердиев: - Ўйинлар энди бошланмоқда. Ҳали ҳеч нима ҳал бўлгани йўқ. Жамоалар олдидан тўрт-бештадан учрашув ўтказиши керак. Исталган вазиятда ҳолат тубдан ўзгариб кетиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар