UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  1 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  9 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  12 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман! 90 дақиқа балки ундан ҳам кўпроқдир эътиборни йўқотмасдан ўйнадик. Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик ва қарши ҳужумда жудаям яхши ҳаракат қилдик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шу сабабли ғалаба қозондик. 

- Баҳс аввлида Алиқулов ва Мозговой тўқнашиб кетганда қанчалик хавотирландингиз? 

- Улар ҳаводаги курашларда яхши ўйнашади. Биринчи навбатда иккаласи майдонни тарк этишидан қўрқдим. Сабаби "Пахтакор" иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва Алиқулов бугунги баҳсда жуда зарур эди. Шукурки ўша вазият биз учун яхши тугади ва ҳар иккала футболчимиз тўлиқ ўйнади. 

- Матеус Лима Круз жамоага келганида кўп танқидларга сабаб бўлганди. Бугун эса анча фаол бўлди, унинг ўйинидан қанчалик қониқдиз? 

- Албатта бугун жамоага ёрдам берди, кўп меҳнат қилди. Тўғри Лима Круз бошида келганида жамоамиз ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишимиз керак эди. Бугун унинг ва барча футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим. Бугун улар майдонда катта кўламдаги ишни бажаришди. Ҳимояда ҳеч қандай хатосиз ўйнадик. 

- "Пахтакор" сафидаги энг хавфли футболчи бу - Черан. Бугун унга деярли имкон берилмади. Ўйиндан олдин унга персонал тарзда ўйнаш топшириғи бормиди? 

- Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал ўйнадик. Ҳамробековга қарши Бозоровни қўйдик, бу ўзини оқлади. Ҳамробеков бирорта ҳужум бошлаб бермади. Иккита марказий ярим ҳимоячи эса Черанни тўхтатиб қолишди. Ҳимоячиларимиз Банашакни яхши "ёпишди". 

- Жамоа босимга тайёрми? Энди мухлислар чемпионликни талаб қилишади. 

- Босимга йигитларимиз кўникиб боришмоқда. Руҳан ҳам ўсиб боришмоқда. Босим катта бўлган ўйинларда ҳаракат қилдик: бугун, ОЧЛ плей-офф, ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари. Йигитларимиз бу ўйинларда босимга бардош беришди.

- Кубок ярим финалида ҳам ўйнайсизлар. Ўша пайтга келиб иккаласидан бирини танлашга тўғри келиб қолмайдими?

- Албатта олдимизда ўйинлар бор, кубок ўйинлари ҳам бор. Захира имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб ҳар иккала фронтда охиригача курашамиз.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика