UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ханси Флик: "3:0 ҳисобидан кейин кайфият тушган"  0 01:14"Арсенал" собиқ футболчиси: "Менимча Слотга Рождествогача имконият берилса керак"  3 00:59Рубен Аморим: "Агарда ўйин сифатини ҳисобга олсак, биз кўпроқ очко тўплашимиз керак эди"  0 00:39Оливер Гласнер МЮни мақтади  0 00:15Сульшер Анчелотти билан бўлган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди  2 23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  1 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  28 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  11 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  8 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  3 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  14 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  5

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади" Янгиликлар

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Ал Садд” жамоасига қарши беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ҳаммага Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчага муборак бўлсин! ОЧЛ – бу энг кучлилар ўйнайдиган мусобақа. Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Биз бу беллашувга йигитлар билан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўйлайманки, йигитлар баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун бор маҳоратларини кўрсатишади", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" 2011 йил ОФК Кубогини, "Ал Садд" эса ОЧЛ Кубогини қўлга киритган. ОЧЛ беллашувлари умуман бошқа ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Биз ОЧЛ мусобақаси даражасини яхши биламиз. Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди. Ўтган мавсумда биз ОФК Кубоги мусобақасида қатнашгандик. Шуни аниқ айтаманки, ОЧЛ турнирининг даражаси анча юқори ва ОФК Кубогидан кескин фарқ қилади.

- ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолатда бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг учта беллашуви 7 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ўйинлар сифатига ўз таъсирини ўтказмайдими? 

- Пандемия туфайли биз бунга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Албатта, бунинг қийинчилиги бор. Икки ҳафта ичида олтита расмий ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдиради. Биз бунга тайёргарлик кўрганмиз. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси ўз ҳолига қайтиб, ўйинлар уй-сафар тизимида олиб борилади. Биз ҳам ОЧЛ ўйинларини ўз уйимизда, мухлисларимиз ёнида ўтказишни жуда ҳам хоҳлаймиз.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика