UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  9 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  4 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   4 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  6 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОЧЛ олтинчи туридан ўрин олган "Ал Садд" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Бош мураббийнинг эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Икки жамоа ҳам футбол ўйнашни яхши кўради ва рақибга ҳам ўйнашга беради. Аммо иккала жамоанинг ҳам бу ўйиндан олдинги мақсади бор. Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишни мақсад қилган.

Алибек Давронов: Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Мавсумни яхши якунлашимиз учун ғалаба қозонишимиз керак. 

- Иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳа, гуруҳдаги учта жамоада ҳам кейинги босқичга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Ўйлайманки, ҳамма жамоага бунга ҳаракат қиламиз. Тўғри, бизни эртага дуранг ҳам қаноатлантириши мумкин, аммо биз ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Сабаби, дуранг яхши оқибатларга олиб келмаслиги мумкин. Шундай экан, эртага ўз ўйинимизни намойиш қилиб, ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Иорданиядаги ўйинга эса кўп ҳам эътибор қаратмаймиз. Асосий эътибор ўз ўйинимизга қаратилади. 

- "Ал Садд" жамоасига янги мураббий тайинланган. Бу сизнинг режаларингизга ўзгариш киритадими?

- Албатта, ҳар бир мураббий жамоада ўзгариш қилишга ҳаракат қилади. Менимча, бу нарса биз учун унчалик ҳам муҳим эмас. "Ал Садд" Осиёдаги энг чиройли футбол ўйнайдиган жамоалардан бири. Шу нуқтаи назардан қаралса, исталган мураббий келса ҳам жамоанинг мақсади ўзгармайди. 

- Жамоадаги йўқотишлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизда баъзи йўқотишлар бор. Қолган ўйинчиларимиз бўлажак ўйинга шайлар. Биздаги бор ўйинчилар жароҳатланганларни ўрнини боса олишади деб ўйлайман. 

- Саволим Алибек Давроновга. Эртанги ўйинда қандай ҳаракат қилишни режалаштиргансизлар?

- Мураббийим айтганидек, "Ал Садд" ҳар доим кучли жамоа бўлган. Эртага бўшашмасдан, фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бошқа нарсаларга эътибор бермаймиз. 

- Футболчига савол бермоқчи эдим. Эртанги ўйинда рақиб мухлислари қаршисида ҳаракат қиласизлар. Буни сизга қанчалик таъсири бор?

- Бу қанча мухлис келишига боғлиқ албатта. Умуман олганда, бунга ўрганиб қолганмиз. Ўзбекистон чемпионатида ҳам бундай ҳолат кўп бўлган. Биз бундай ҳолатларга кўникканмиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика