Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик”
17 сен 2017 08:16
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик”
-Аввало мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга тузган режамиз амалга ошди. Режамиз шундан иборат эдики, бугун биз ҳимояда хато қилмасдан, қарши ҳужумлар орқали рақибни жазолаш эди. Нимагаки, “Локомотив”дек жамоа билан очиқ футбол ўйнаш, кўнгилсиз натижага олиб келади. Чунки, жамоада тажрибали ўйинчилар кўпчиликни ташкил этади. Режамизни уддаладик. Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд эта олдик. Бу биз учун жуда ёқимли.
Бугун Кенжабоев мухлисларда яхши таасурот қолдирди, у астойдил ҳаракат қилди. Ушбу ўйинчимизнинг индивидуал ҳаракатлари ҳам яхши шаклланаяпти. Унга ишонч билдиришда давом этамиз. Бундай иқтидорли ёшлар бизда кўп. Ўзини кўрсатган ёшларимизга шундай ишонч билдиришда давом этаверамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар