UZ

Сўнгги янгиликлар

17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:25Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  4 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  8 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  58 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  13 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3

Рўзиқул Бердиев: "Бугун "Пахтакор"га очиқ ўйин таклиф қила олмасдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун "Пахтакор"га очиқ ўйин таклиф қила олмасдик"

Суперлига-2024 иккинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни эпизодларга бўлиб олсак бўлади. Умумий қилиб олганда, икки жамоа ҳам ютқазишга хоҳламади. Ҳеч ким таваккал қилиб, ҳужумга берилишни истамади. Икки жамоа ҳам вазиятлар яратди, аммо мухлислар кутган гол бўлмади. Тенг курашларга бой ўйин дейишимиз ҳам мумкин, аммо бугун "Насаф" ўйинидан кўнглим тўлмади. Бугун жамоам руҳий томондан  қандайдир босим билан ҳаракат қилгандек кўринди.

- Рўзиқул ака, "Насаф" одатда дастлабки ўйинларда босимсиз ҳаракат қиларди. Балки, бугунги босимга сабаб жамоанинг олдига чемпионлик вазифаси қўйилгани билан боғлиқдир?

- Йўқ. Чемпионлик вазифаси қўйилгани яхши. Бу йигитларни хурсанд қилмоқда. Баъзида жамоа олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмайди. Яхши иштирок этиш ҳақида гапирилади. Бизга катта вазифа қўйилаётгани жамоамизга бўлган юқори эътибордан дарак беради. Бугунги босимга йигитларнинг ғалаба қозонишни жуда ҳам истагани сабаб бўлди. Олдимиздаги мақсадни бугунги ўйинга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чемпионат энди бошланди. Сиз айтган босим мавсум охирига келибгина бўлиши мумкин. 

- "Насаф" доим тўпни ўзида ушлаб турадиган ва қисқа паслар билан ўйнайдиган жамоа ҳисобланади. Лекин бугун, айниқса биринчи бўлимда буни аксини кўрдик. "Насаф"га ўхшамайдиган услубга нима сабаб бўлди? Иккинчи саволим эса Абдувоҳид Неъматов билан боғлиқ. У биринчи бўлимда кичик хатоларга кўп марта йўл қўйди. Иккинчи бўлимда эса умуман узатмалар бермади. Биринчи бўлимдан сўнг Неъматов билан шу масала бўйича суҳбатлашдингизми?

- Бугун ўйиндаги схемамиз кўпроқ ҳимояга асосланган эди. Тўпни назорат қилиш бугунги асосий вазифамиз эмасди. Абдувоҳидда биринчи бўлимда муаммолар бўлди. Танаффусда у билан суҳбатлашдик. Бу юқорида таъкидлаганимдек, юқори босимнинг натижасидир. Қаердадир шошди, қаердадир хатога йўл қўйди. Агар биринчи тўпларни яхши бошлаб бермасангиз, тўпни назорат қилиш қийин бўлади. "Пахтакор" эса шу жабҳада биздан анча яхши ўйнади ва тўпни ўзида ушлаб турди. Ўз хатоларимиз эвазига "Пахтакор"га тўпни назорат қилиш имкониятини қолдирдик.

- Легионерлардан доим кўп нарса кутамиз. Охирги йилларда "Насаф"га келган легионерларга стабиллик етишмаяпти. Бугун ҳам легионерларда деярли ҳеч нарса ўхшамади. Бунга сабаб нима бўляпти?

- Жамоани ўйини яхши чиқмаса, бу барча ўйинчиларга таъсир қилади. Биз биламизки, жамоага таклиф қилинган легионерларимизни ўйинларда фойдаси тегади. Ўтган ўйинда улар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Бугун эса балки ҳимоявий тактика танлаганимиз легионерларимизнинг ўйини чиқмаганига сабаб бўлгандир. Лекин биз бугун "Пахтакор"га очиқ ўйин таклиф қила олмасдик. Охирги ўйинларда деярли битта таркиб билан ўйнаяпмиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, легионерларнинг фойдаси тегади. Жуда кўп ўйинларда легионерларимиз ҳал қилиб кетишмоқда. Буни ҳам унутмаслик керак. 

- Шахсий фикримча, бугун "Насаф" жисмоний тайёргарлик бўйича "Пахтакор"га ютқазди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Билмадим, ўйинни охирида биз кўпроқ ҳужум қилдик. Жисмоний тайёргарлик бўйича бизда ҳеч қандай муаммо кўринмади. Бундан ташқари, биз "Пахтакор"га нисбатан кўпроқ ўйин ўтказдик. Ўйиннинг охирида биз яхшироқ ўйнадик. Менимча, жисмоний тайёргарлик бўйича бизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- "Насаф" биринчи бўлимда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Умуман, бугунги керагидан ортиқ эҳтиёткорликка нима сабаб бўлди?

- "Пахтакор"ни ҳам ҳурмат қилиш керак. Эҳтиёт бўлмасак, ютқазиб қўйишимиз мумкин. "Пахтакор" таркибида икки уч нафар ёшлар ўйнаяпти, аммо бу жамоада тажрибали ўйинчилар ҳам етарли. Аввалроқ айтганимдек, "Пахтакор"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Шу билан бирга, "Пахтакор" оддий ўйинчиларни таркибда олиб юрмайди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика