UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  14 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  15 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  8 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  15

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик учун кураш давом этади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик учун кураш давом этади"

Coca Cola Суперлигаси 24-тури доирасида "Пахтакор" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Лима ўз вазиятидан фойдаланганида натижа бошқача бўлар эди. Кучли рақибга қарши ўйнадик. Кураш ҳали давом этади. Чарчоқ аломатлари бизга таъсир ўтказди. Шу сабабдан биз кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтишни режа қилгандик. Иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонда бўлди.

- "Насаф" сўнгги учрашувларда ҳимоявий ўйин намойиш этмоқда. Бунга сабаб нима? Зич тақвимми ёки уч фронтдан бирини қурбон қилдингизми?

- Йўқ, биз ҳеч нимани қурбон қилмадик. Натижа ёмон бўлмади. "Пахтакор" бугун чемпион бўлишига йўл қўймадик. Жадвал тиғизлиги сабаб, кўпроқ натижа учун ўйнаяпмиз.

- "Насаф"нинг ҳужум чизиғидаги муаммоларига изоҳ бериб ўтсангиз?

- Агар Лима гол урганида ўйин бошқача бўлар эди. Кейинчалик эса ўзимизнинг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бизнинг услубимиз ўз натижасини бермоқда. Сиз жамоа ҳолатини билмайсиз ва шу сабаб шундай фикрлаяпсиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика