UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  21 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  21 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  6 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9

Рўзиқул Бердиев: "Бугун олти очколик ўйин бўлди, аммо "Пахтакор"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун олти очколик ўйин бўлди, аммо "Пахтакор"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Ўйин ҳақида

– Мухлисларни хурсанд қилишни жуда ҳам хоҳлаган эдик ва бунга эришдик. Бугун "Пахтакор"нинг 5-4-1 схемасида ўйнашини кутмагандик. Аммо, шунга қарамай рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриндик.

– Биз доим "Насаф"дан ёрқин ўйин кўриб ўрганиб қолганмиз, аммо бугун буни кўрмадик. Бу нима билан боғлиқ?

– Бугунги ўйинга кўп нарса таъсир қилди. Аввало, ўйин амалиёти, бунга узоқ танаффус сабаб. Иккинчидан, кўп жамоалар бизга келганда ҳимоявий танлаган ҳолда бизга кам бўш зоналар қолдирмоқда. Бугун "Пахтакор" жамоаси бундай ҳаракат қилишини кутмагандик. Бундай ўйинларда натижа биринчи ўринда бўлади.

– Бугунги ўйинни олти очколик баҳс дейиш мумкинми?

– Ҳа, албатта. Аммо, "Пахтакор" жамоасини ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Сабаби уларнинг таркибида жуда кучли ўйинчилар бор, қолаверса янги келганлари ҳам жамоани кучайтира олади. Кураш мавсум сўнггига қадар давом этади деб ўйлайман. Аммо, бугунги ўйин жуда муҳим эди.

– Одатда мураббийлар янги келган ўйинчини жамоага мослашиб кета олмаганини сабаб қилиб кўрсатишади ва биринчи ўйинга қўйиб таваккал қилишмайди. Аммо, бугун жамоага янги келган ўйинчиларнинг кўпи майдонда ҳаракат қилди. Улар ҳақида нима дея оласиз?

– Бугун Коловичга имконият бердик. Сабаби Стефан мавсум олди тайёргарлигини ўтаган ва собиқ жамоаси билан мамлакатдаги иккита турни ўтказиб бўлганди. Валентиннинг эса жсимоний ҳолати ўзига келгани йўқ. У собиқ жамоасида кам ўйнаган ва сўнгги ойларда фақатгина терма жамоада иккита баҳс ўтказганди.

– Бугун да Силва кўринмади. Унинг аҳволи қандай?

– У машғулотларга киришди, аммо жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганича йўқ. Шу сабаб да Силвани қайдномага киритмадик. Шунингдек, Муҳаммадиев ўтган ўйинда жароҳат олганди.

– Саволим Марко Станоевич ҳақида. Ушбу тажрибали ўйинчини кўп мақтагансиз, аммо ёш ўз сўзини айтмоқда. Уни келажакда мураббийлар штабида кўришимиз мумкинми?

– У билан баъзида иш беришимиз, клубга селекционер қилиб қўйиш ҳақида ҳазиллашамиз. Унинг ўйинидаги пасайиш жароҳат олгани билан боғлиқ. 35 ёшда олинган жароҳат қаттиқ таъсир қилади. Буни келажакда кўриб чиқамиз.

– Иккинчи давра олдидан нима устида ишлашга кўпроқ урғу бердингиз.

– Вақтимиз камлиги учун кўпроқ тикланишга эътибор қаратдик. Ўйинлар орқали жисмоний тайёргарлигимизни яхшилашимизга тўғри келади. Иккита таркибимиз борлиги эса ротация қилишга имкон беради ва бу борада ёрдам беради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика