UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  7 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов ва бир қатор ёшлар “Хоразм” йиғинида Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов ва бир қатор ёшлар “Хоразм” йиғинида

ПРО-Лига иштирокчиси Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ҳам ўз қароргоҳида тайёргарлик босқичининг дастлабки қисмини бошлаб юборди.

Айтиш керакки, вилоят мутасаддилари ҳозиргача жамоа олдига аниқ режа қўйиб, керакли шароитларни яратиб бермасдан келмоқда. Шунга қарамай “Хоразм” мураббийлари асосан маҳаллий футболчилар ҳисобига кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиб турибди. Таркибда яқин-яқингача Суперлигада фаолият олиб борган Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов сингари тажрибали ўйинчилар борлигини айтиш мумкин. Шунингдек ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Ғайрат Ўдаев, Равшан Султонов, Темур Бекжонов, Сарвар Жуманиёзов ҳамда Жасур Отажонов каби ўйинчилар ҳам айни дамда “Хоразм” йиғинида иштирок этмоқда.

Машғулотлар “Олимпия” сунъий қопламали майдонида ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Ежовга маҳаллий мураббийлар Жасур Тожимов билан Мансур Абдуллаев ёрдам бермоқда.

Жамоанинг 2020 йил ҳисобидан ҳеч қандай қарздорлиги қолмаган. Мураббийлар ва футболчилар ойлик маошлар ва мукофот пуллари бўйича тўлиқ ҳисоб китоб қилингани ҳақида маълумотлар бор. Лекин жорий мавсумга аниқ режа ишлаб чиқилмагани урганчликларнинг ҳавотирини оширмоқда. Сабаби бу йил ПРО-Лига клублари селекция ишларини юқори даражада олиб бормоқда. Ҳар бир жамоани жиддий кураш кутиб тургани ҳеч кимга сир эмас. “Хоразм” футболчилари ҳам вилоятда футболга эътибор ортишига умид қилган холда, астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Фақатгина мутасаддилар томонидан уларни қўллаб-қувватлаб туриш қолмоқда холос.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика