UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  0 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Рўзимбой Аҳмедов: "Таркибга яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши мумкин, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз" Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов: "Таркибга яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши мумкин, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз"

"Хоразм" Суперлигага тайёргарликни Анталияда давом эттирмоқда.

 Бугун жамоа хориж йиғини доирасидаги илк назорат учрашувида ўтказади. Клуб бош директори Рўзимбой Аҳмедов тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. 

"Машғулотларни кўнгилдагидек бошладик. Ҳаво ҳам ажойиб. Майдонлар ҳам идеал даражада. Машғулот ўтиш учун ҳамма шароит бор. Олдинда бизни 4 та назорат учрашуви кутиб турибди. Мана шу ўйинларда жамоамиз янада формага кириб олади деб ўйлайман. Чемпионат стартига яхши тайёргарлик ва кўтаринки руҳда етиб келамиз. 

Ҳозирда асосий вазифа оғир юкламалардан сўнг тезроқ спорт формага кириб олишдир. Суперлигани 9 март куни бошлаймиз. Бунга оз вақт қолди. Жамоамиз бу фурсат ичида оптимал формага кириб олиши керак. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Юкламалар берилмоқда. Таркибимиз шаклланиб боряпти. Яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши эҳтимоли бор. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади. Ўйинимизга, тактикамизга мос футболчиларни жалб қиляпмиз. 

Раҳбариятимизга, шахсан вилоят ҳокимимизга яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Жамоамиз учун бу йил ўзгача бўлиши керак. Насиб қилса, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз",- дейди Рўзимбой Аҳмедов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика