Ройсдан кейин “Боруссия Д” асосий таркибининг яна бир аъзоси сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
9 фев 2020, 20:40
“Боруссия Д”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт “Байер”га қарши (3:4) баҳсда жароҳатланди.

“Арилар” расмий сайтининг хабарига кўра, Брандт Бундеслиганинг 22-тури доирасида 14 февраль куни “Айнтрахт”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда қатнаша олмайди. 

Шунингдек, 23 ёшли футболчи ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши илк баҳсда қатнаша олмаслиги ҳам мумкин.

Аввалроқ, дортмунликлар сардори Марко Ройс жароҳати боис 4 ҳафтага яқин муддатни ўтказиб юбориши маълум бўлганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: www.bvb.de