Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"

Omonjon To`xtamirzayev
5 ноя 2024
"Манчестер Юнайтед" ва Ирландия термаси собиқ аъзоси Рой Кин "қизил иблислар"нинг жорий мавсум кўрсатаётган ўйинига баҳо берди.

"Бу "Манчестер Юнайтед" – шунчаки ўртамиёна клуб. Барча статистик кўрсаткичлар гапимни тасдиқлайди. Улар гоҳ ғалаба қозонмоқда, гоҳ мағлуб бўляпти – кейинги ўйинда жамоа қандай ҳолатда бўлишини аввалдан айта олмайсиз. Бу эса унчалик ҳам яхши эмас".

"Манчестер Юнайтед" АПЛ жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 10 та ўйинда 12 очко жамғарди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports