Рохо: “Машғулот вақтида Златанга: “овозингни ўчир, бурунбой”, деганман”

Eldor Akmurzayev
18 фев 2020
Ижара асосида “Эстудиантес”да ҳаракат қилаётган МЮ ҳимоячиси Маркос Рохо жамоавий машғулотлар вақтида Златан Ибрагимович билан тортишиб қолганини эсга олди.

“Лавесси мени Ибрагимовичнинг кучли характерга эгалиги ҳақида огоҳлантирган эди. Златан тўпларни унга оширишимизни истарди. Ўйиннинг бир лаҳзасида у мендан пас беришни сўради аммо тўпни Погбага узатдим. Кейин эса Златан қўлини кўтариб, испан ва инглиз тилларидан нимадир деб бақирарди. Шунда мен унга: “Овозингни ўчир, бурунбой”, дегандим. Агар у мени ушлаб олса, тамом бўлишимни билардим ва шунинг учун энг тўғри йўл у билан юзма-юз гаплашиш эди. У кийим алмашитириш хонасига кирганида унга оғзини ёпиб, қичқиришни бас қилиши кераклигини тушунтирдим. Жамоадошларимиз кўз ўнгида бир-биримизни ҳақорат қила бошладик. Якунда эса Жозе Моуринью бизни тинчлантирди”, – дейди Рохо.

 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Cielo Sports