

"Ван Гални "Манчестер Юнайтед"да муваффақият кутиб турибди. Бу борада ҳеч қандай шубҳам йўқ. Унинг қўл остидаги биринчи машғулотдан сўнг у ғолиб мураббий эканлигини билганман. У жуда талабчан. Ван Гал фақат жамоани кучайтириш ҳақида ўйламайди, у сени шахс сифатида ҳам ривожлантиради. У туфайли кучлироқ футболчига айландим. Талабчанлик - бу ҳақиқий ғолибнинг сифати ва тез орада "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида совринлар қўлга киритади" - дейди Рохо.



