"Пахтакор" қизиққан эронлик ҳужумчини "Ростов" сотиб олмоқчи
05 июл 2023 13:02
Янгиликлар
"Пахтакор" қизиққан эронлик ҳужумчини "Ростов" сотиб олмоқчи
"Ростов" "Санта-Клара" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Моҳеббини сотиб олмоқчи.
Жамоалар трансфер борасида келишувга эришиб улгурган. Футболчининг ростовликлар билан шартномаси 3 йилга мўлжалланган бўлади.
Ўтган мавсум ўйинчи Эроннинг "Истиқлол" клубида ижарада тўп тепган. Чемпионатнинг 34 ўйинида у 10 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, шу йил ёзда "Пахтакор" Моҳеббига қизиққан. Аммо футболчи йилига 700 минг АҚШ доллари сўраган ва музокара охирига етмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар