

Битим мавсум сўнггига қадар тузилди. Шартномада битимни муддатидан олдин бекор қилиш мумкинлиги борасида банд бор.
Эслатиб ўтамиз, Кверквелия "Локо" билан Россия чемпиони, икки карра Кубок соҳиби ва бир бор мамлакат Суперкубогига эга чиқди.
Шундай қилиб "Локомотив"да 7 нафар легионер футболчи қолди. Қоидага кўра, бир клуб 8 нафар легионер ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов мана шу лимитни тўлдирган ҳолда, рўйхатдан ўтказилиши мумкин.



