UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14"Тезкор студия". "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги ҳакамлик, мухлислар ва жавобсиз қолган қўнғироқ  9 22:09СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"  10 22:06Хакер Гвардиоланинг почтасини бузиб, олинган маълумотларни сотмоқчи бўлди  0 22:05"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзенинг фикрлари  3 22:01Европа лигаси. "Рома", "Байер", "Вульверхэмптон" ва бошқа клубларнинг асосий таркиби билан танишинг  1 22:01"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Канчельскис нималар деди?   7 21:45Европа Лигасининг 1/8 босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилиши маълум  2 21:15Аббос Ғуломов: "Пахтакор"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин"  33 21:05ЕЧЛ. “Реал” апелляция беради  40 20:45Европа Лигаси. Кучли бўрон сабаб қолдирилган бугунги учрашув қачон ўтказилиши эълон қилинди  1 20:35Расман: Англия Премьер-Лигасининг Шон-шараф зали ташкил этилади   13 20:31Olamsport: Хабиб Тони ҳақида гапирди, Мария Шарапованинг ишлаб олган пуллари ва бошқа хабарлар  0 20:15“Сантьяго Бернабеу” Гвардиоланинг энг севимли стадиони  9 20:06"Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  61 19:56Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда"  97

"Ростов" ғалаба қозонди ва "Краснодар" ҳамда "Зенит"га етиб олди Янгиликлар

"Ростов" ғалаба қозонди ва "Краснодар" ҳамда "Зенит"га етиб олди

"Ростов" ҳамда "Ахмат" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 9-тур учрашуви якунланди.

ФК Ростов

Хорен Байрамян - 54', Mathias Normann - 64'

Премьер-лига . 9-тур

16/09/2019, 23:30

1
:
2
Тугади

Ахмат

Одисе Роши - 19'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
54'  Хорен Байрамян
64'  Mathias Normann
77'  Eldor Shomurodov (Aleksandr Saplinov)
82'  Хорен Байрамян (Danil Glebov)
85'  Aleksandr Saplinov
90'  Алексей Ионов (Alexander Dolgov)
19'  Одисе Роши
62'  Anton Shvets
66'  Магомед Митришев (Bernard Berisha)
80'  Денис Глушаков (Andres Ponce)

"Ростов" – "Ахмат" 2:1

"Ростов-Арена"

Голлар: 0:1 – 19, пенальти Роши, 1:1 – 54 Байрамян, 2:1 – 64 Норманн.

"Ростов": Бабурин, Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Козлов, Байрамян (Глебов, 82), Попов, Ионов (Долгов, 90), Норманн, Еременко, Шомуродов (Саплинов, 77).

"Ахмат": Гудиев, Анхель, Уциев, Мусалов, Семенов, Роши, Швец, Иванов, Глушаков (Понсе, 80), Митришев (Бериша, 66), Исмаэл.

Огоҳлантириш: Саплинов (85).

Четлатиш: Швец (62).


Россия Премьер-лигаси турнир жадвали


Учрашув якунланди!

90+1. "Ростов" рақиб жарима майдончаси чизиғи устида стандарт вазиятга эга бўлди, аммо дарвоза томон тепилган тўп жонли деворга тегиб қайтди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

83. Онлайн турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, "Ростов" айни дамда 20 очко тўплаб, "Краснодар" ва "Зенит" билан 1-ўринни бўлишиб турибди. 

81. ГОЛ! ЙЎҚ! Байрамян узоқ масофадан зарба берди, дарвозабон қайтарган тўпни Ионов дарвозага жойлашга уринди, аммо Алексей офсайдда қолиб кетган экан.

79. Ионов қанотдан тўпни Норманнга узатди, Матьяс эса дарвозани нишонга олма билмади.

77. Ўзгариш: ШОМУРОДОВ майдонни тарк этмоқда. Элдор ўрнини Саплинов эгаллайди.

74. Суҳандон "Ростов Арена" стадионига "Ростов" - "Ахмат" учрашувини томоша қилиш учун 28 миндан ортиқ мухлис ташриф буюрганини эълон қилди.

73. "Ростов" ҳисобда олдинга чиқиб олгани туфайли бироз нафасни ростлаб, ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда.

69. Ҳаммаси жойида, футболчи ўрнидан турди ва баҳсни давом эттирмоқда.

67. Сўнгги 5 дақиқаликнинг асосий қаҳрамони ҳали ҳам мухлислар диққат марказида. Матьяс энди оёғини ушлаб ётибди, шифокорлар ёрдамга ошиқишмоқда.

64. ГОООЛ! Ҳозиргина жабрланувчи ролида бўлган Матьяс Норманн энди қаҳрамон! Жарима майдончаси ташқарсидан идеал зарба берган Норманн ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

62. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Антон Швец Норманнга нисбатан қоида бузгани учун четлатилди. Швец ҳақиқатдан ҳам жуда қўпол ўйнаган эди. У бутсасининг таг қисми билан Норманни сальто отишга мажбур қилди. "Ахмат" 9 киши бўлиб қолди.

61. ШОМУРОДОООВ! Элдор ҳаволатиб узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат борлигини кўрсатди.

58. Бабурин дарвозасини тарк этди ва тўпни эгаллаб олди. Аммо бироз ўзини эркин қўйган посбон рақиб футболчиси яқинлашганини кеч сезди, Егор шунга қарамасдан тўпни олдириб қўймади ва уни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

54. ГОООЛ! Ҳисоб тенглашди! 1:1. Ерёменко узоқ масофадан дарвозага зарба берди, Гудиев тўпни ушлай олмади ва Хорен Байрамян бўш дарвозани ишғол қилди.

51. Ионов чап қанотдан ерлатиб тўпни "Ахмат" жарима майдончасига узатди, аммо уни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.

47. "Ахмат" иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида жуда фаол ҳаракат қилмоқда. Швец хатто Бабурин дарвозаси томон аниқ зарба беришга муваффақ бўлди. Посбон ишончли ҳаракат қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Шомуродовдан голлар кутишда давом этамиз.

ТАНАФФУС

45+1. "Ахмат" жарима майдончаси олдида стандарт вазият. Поповнинг зарбаси жонли деворга тегди ва меҳмонлар тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ионов жарима майдончаси ичидаги Байрамянга тўпни узатиб, айнан ундан тўпни қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Гудиев ўзи томон келган тўпни ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

39. ЕРЁМЕНКО! Роман жамоадоши узатган тўпни тўхтатмай "Ахмат" дарвозасига йўллади, бироқ Гудиев тўпни эгаллаб олди.

38. "Ростов" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширяпти, бироқ ҳозирча стандартлардан наф бўлмаяпти.

37. Ионовнинг пасидан сўнг Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди, аммо "Ахмат" ҳимоячиси сўнгги лаҳзада тўпни майдондан чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

33. "Ахмат" жарима майдончасига узатма, Шомуродов дарвозага тескари туриб боши билан зарба берди. Посбон тўпни эгаллаб олди, аммо зарба ҳисобга олинмади, чунки Элдор ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

30. Зарбалар: 3 - 3. Аниқ зарбалар: 2 - 1

26. "Ростов" катта куч билан кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, аммо узатмаларда бироз аниқлик етишмаяпти.

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Ростов" томонда: 59%-41%

23. "Ростов" рақиб жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси ишлаб олди. Дарвозабон майдончасига узатилган тўпни посбон эгаллаб олди.

19. ГОЛ! "Ахмат" футболчиси Роши дуэлда Бабуринни мағлуб этиб, ҳисобни очди.

18. "Ростов" дарвозаси томон пенальти белгиланди. "Ахмат" футболчиси рақиб майдонида тўпни эгаллаб, жамоадошига узатишга уринди. Тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди.

15. Энди "Ахмат" ҳам тўпни ўзида сақлаб, комбинацион ҳужумлар уюштиришга интилмоқда.

10. Элдор марказда иккинчи қаватдаги курашда тўпни Ионовга ютиб берди, Алексей эса нарига қанотдаги жамоадошига тўп узатишда хатога йўл қўйди.

8. Шомуродов марказий ҳужумчи бўлишига қарамасдан бироз орқароққа қайтиб, ҳужум бошлашда ҳам иштирок этмоқда.

5. "Ростов" илк дақиқалардан тўпни назорат қилишга уриняпти ва ҳозирча буни яхши уддаламоқда. 

1. Учрашув бошланди. Баҳснинг дастлабки дақиқасида Норманн узоқ масофадан "Ахмат" дарвозасига зарба берди. Зарба аниқ, аммо кучсиз. Посбон тўпни эгаллаб олди.

- Учрашувдан олдин Элдор Шомуродовга РПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиси соврини топширилди. Табрийлаймиз!

- Кийиниш хонасидаги ҳолат қуйидагича

- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз мухлислари. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" жамоаси бу турда "Ахмат"ни қабул қилади.

"Ростов" – "Ахмат" 2:1

Голлар: Байрамян 54, Норманн 64 - Роши 19.

16 сентябрь, 22:30, «Ростов-Арена»

"Ростов": Бабурин, Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Козлов, Байрамян, Попов, Ионов, Норманн, Еременко, Шомуродов.
"Ахмат": Гудиев, Анхель, Уциев, Мусалов, Семенов, Роши, Швец, Иванов, Глушаков, Митришев, Исмаэл.
Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг