Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин

Khoja
25 июл 2025
Маълумотларга қараганда, "Навбаҳор" Россияда хизмат кўрсатган спорт устасига қизиқмоқда.

Гап мамлакатнинг 6 карра чемпиони, "Зенит" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Александр Ерохин ҳақида бормоқда. Айни пайтда 35 ёшли хавбек билан музокаралар кетмоқда.

Тажрибали футболчи ўтган мавсум петербургликлар сафида 30 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урган ва 3 та голли пас узатган. Трансфермаркт портали уни 250 минг еврога баҳолаган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia