Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин

Alisher
26 май 2024
"Краснодар" дарвозабони Матвей Сафонов ПСЖга ўтишга яқин.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Париж клуби раҳбарияти 25 ёшли дарвозабонни катта иқтидор деб ҳисоблайди. Россия терма жамоаси дарвозабонининг 20 миллион евролик трансфери якуний босқичда турибди.

Сафонов якунланган мавсум РПЛда 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27та тўп олиб чиқди ва 11та "қуруқ" ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano