

"Биз РФИ (Россия футбол иттифоқи) билан Россия - Молдавия учрашуви борасида музокаралар ўтказмоқдамиз. Ҳозирча асосий вариант - февраль ойида Туркияда ўйнаш. Бу вақтда Россия ва Молдавияда иссиқ бўлмайди, шу сабабли Туркияни танладик. Шу билан бирга бу ФИФА куни эмас ва клубла футболчиларини қўйиб юбормайди. Баҳс асосий таркиб ўйинчиларисиз ўтса керак. Бу учрашув бизга ва Россия терма жамоасига фойдали бўлади" - дейди Чебан.



