Россия ва Ироқ ўртасида жавоб учрашуви ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Бугунги ўйинни эса ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради

Eldor Akmurzayev
26 мар 2023
Бугун, 26 март куни Санкт Петербургда Россия ва Ироқ терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов кўмаклашади. Захира рефериси сифатида эса россиялик Артём Любимов кўрсатилган.

Ироқ футбол ассоциация бош котиби Муҳаммад Имаднинг хабар беришича, иккала терма ўртасида жавоб учрашуви ҳам ўтиши мумкин.

“Эҳтимол, Россия термаси жавоб ўйини учун Ироққа учиб келар. Федерацияларимиз дўстона алоқани йўлга қўйган, музокара олиб бормоқдамиз ва бизникига келишингиздан умидвормиз!”, деган матбуот котиби.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24.ru