

Россия Футбол Иттифоқи костарикаликларнинг Краснодарда бўладиган ўйинга келиши учун деярли 12 млн. рубль тўлайди. Бу маълумотни КОНКАКАФда тасдиқлашди. 15 октябрда бўладиган руминияликларга қарши баҳс ҳам РФИга қимматга тушади. Улар деярли 9 млн. рубль тўлашади. Россияликлар Қатар билан ўйин учун бир рубль ҳам олишмайди, аммо Қатар футбол федерацияси меҳмон жамоанинг транспорт ва меҳмонхона харажатларини қоплайди.



