UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  0 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  1 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  2 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  2 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  10 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  14 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда" Янгиликлар

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда"

Россия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Иван Шабаров Ўзбекистон билан ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

- Спарринг-рақиб Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Яхши рақиб. Бизни бу ерда илиқ кутиб олишди. Озроқ мослашиш керак бўлди, чунки Минскда синтетик қоплама майдонда ҳаракат қилганимиз учун бу ердаги майсага ўрганиш лозим эди. Яна бир муаммо, об-ҳаво билан боғлиқ бўлди, сабаби бу ерда иссиқ бошланган. Минскда +4°, +5° эди ва ҳатто қор ҳам ёғиб юборган. 

Бугун захирада 3 нафар футболчимиз бор эди, иккинчи жамоамиз Минскда Беларусь билан ўйнамоқда. Йигитларга тасанно, борларини кўрсата олишмаган бўлса-да, натижа ёмон бўлмади. 

- Ўзбекистоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- U-20 Осиё Кубогидаги айрим ўйинларини кўргандик. Улар катта иш қилишди. Олдинги чизиқда тезкор футболчилар ҳаракат қилиши, ҳимояда 5 нафар ҳимоячи ўйнашидан хабаримиз бор эди. Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда. 

- Кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?

- Захирадан тушган Асад Жўрабоев ва 14-рақамли Аббос Файзуллаевнинг ўйинлари манзур келди – тезкор ва техникаси юқори. "Рубин"да ўйнаётган Умарали Раҳмоналиев ҳам чиройли ўйин намойиш этяпти.

- Россия МТЖ устози Валерий Карпин Ўзбекистон терма жамоасини Европадаги Словения ва Словакия даражасида эканлиги таъкидлади. Сиз Ўзбекистон ёшларини U-20 даражасидаги қайси термалар билан солиштира оласиз?

- Биз кўп жамоаларга қарши ўйнаганмиз. Турли йилларда ҳар хил жамоа ва футболчилар пайдо бўлмоқда. Кейинчалик янги даражага кўтарилишмоқда. Биз кўп ҳам халқаро ўртоқлик ўйинларида қатнаша олганимиз йўқ. Охирги марта бир йил олдин йиғилгандик. Санкт-Петербургда йиғилганимизда, турли клублар билан баҳс олиб боргандик. Терма билан 2017 йилда ўйнаганмиз. Шунинг учун ҳозир жавобингизга жаво беришим қийин. Кўплаб жамоалар сиз сингари 5-2-3 схемасида ҳаракат қилаётганини айтиб ўтишим мумкин холос.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика