Россия терма жамоаси: "Сардор Азмун? Йўқ, Магомед Оздоев"

Eldor Akmurzayev
13 окт 2019
Айни дақиқаларда Евро-2020 саралашидан ўрин олган Кипр – Россия баҳси бўлиб ўтмоқда.

 Учрашувнинг 22 дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси  Магомед Оздоев рақиб дарвозасини ишғол этди. Ушбу голдан кейин Россия терма жамоасининг twitter'даги расмий саҳифаси ҳазил тариқасида Сардор Азмуннинг номини келтириб, сўнгра, Оздоев гол ургани ҳақида хабар берди. 

Гап шундаки, мамлакатнинг таниқли спорт трансляцияларини амалга ошириб келувчи МАТЧ ТВ каналининг раҳбари Тина Канделаки Шотландия устидан қозонилган йирик (4:0) ғалабадан кейин Оздоевни Азмунга адаштириб қўйганди. Кейинчалик у хатосини тан олган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/TeamRussia