Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қачон учиб келади?

Sherzod Nurmatov
8 ноя 2022
Россия футбол иттифоқи ва мамлакат бош жамоаси мураббийлар штаби термани Тожикистон ва Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйинларига тайёрлаш тақвимини белгилаб олди.

Унга кўра, футболчилар 14 ва 15 ноябрь кунлари Новогорскдаги қароргоҳда машғулот ўтказишади, шундан сўнг Душанбега учиб кетишади. 

Россия МТЖ 17 ноябрь куни Душанбе шаҳридаги Республика Марказий стадионида Тожикистон терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

18 ноябрь куни эса Россия терма жамоаси Тошкентга жўнаб кетади ва 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши учрашувда қатнашади.

18 ноябрь (жума)

13:30 – Душанбедан Тошкентга учиш

19 ноябрь (шанба)

18:00 – "Пахтакор" стадионида ўйинолди машғулот (ОАВ учун 18:00 дан 18:15 гача очиқ)

19:15 – Россия термаси устози Валерий Карпин ва бир футболчи билан ўйинолди матбуот анжумани

20 ноябрь (якшанба)

17:00 – Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Россия. "Пахтакор" стадиони

Аввалроқ Россия терма жамоас Ўзбекистонга қарши баҳс учун қайдномасини эълон қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rfs.ru