

Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) Россия футбол иттифоқининг ФИФА ва УЕФАнинг Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатиш борасидаги қарорига қарши апелляциясини рўйхатга олди. Бу ҳақида ТАСС нашри маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ва ФИФА 28 февраль куни Россия клублари ва терма жамоасини барча халқаро мусобақалардан четлатиш борасида қарор қабул қилганди.



