

“Агар тижорат ҳамда маркетинг нуқтаи назаридан яхши таклиф тушса, буни кўриб чиқамиз. Ҳозирча Суперкубок учун баҳс хорижда бўлиш-бўлмаслиги борасида аниқ бир қарорга келинмаган. Турли мамлакатлар, шу жумладан, МДҲ давлатларидан ҳам таклифлар тушганди аммо улар бизни қаноатлантирмади”, – дейди Савин.
Эслатиб ўтамиз, Суперкубокнинг амалдаги ғолиби Москванинг “Локомотив” жамоаси ҳисобланади. Ушбу титул учун беллашув эса 2003 йилдан буён мунтазам тарзда ўтказиб келинади.



