

Хабарларга қараганда, 23 ёшли аргентиналик футболчига "Монако", "Вильярреал", ҳамда номи ошкор этилмаётган рус клуби қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумни футболчи ижара асосида "Севилья"да ўтказди. 24 учрашувда майдонга тушган Лусиано Вьетто 9 бор рақиб дарвозасига йўл топа олди ва яна 3 марта шерикларига голли узатма етказиб берди. Футболчининг рансфер нархи 12 млн еврога баҳоланмоқда.



