

Аввалроқ, сайтимиз орқали 9-21 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба миллий терма жамоалар иштирокида CAFA мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.
“Бу мусобақа ФИФАнинг июндаги тақвимидан ўрин олган. Очколар рейтингга таъсир ўтказади. CAFA бу миқёсдаги турнирни илк бор ўтказмоқда. Ўз-ўзидан мусобақа Осиё футбол конфедерацияси томонидан тасдиқланган”, дейилади ТФФ берган изоҳда.
CAFA-2023'да Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Россия иштирок этиши аниқ. Шунингдек, 8-қатнашчи Таиланд бўлиши кутилмоқда.



