

"Биз Луиш Нани билан деярли бир йил Криштиану Роналдунинг уйида яшаганмиз. Машғулот эрталабки 9:30да бошланарди, лекин биз баъзида 6:30да базага боришга мажбур бўлардик. Чунки, у (Криштиану) эртароқ бошларди.
Ундаги менталитетнинг 5 фоизи билан мен ўша пайтда дунёнинг энг зўр 20 нафар ярим ҳимоячисидан бирига айланган бўлардим", - деган Андерсон.




