"Роналду захирада бўлса, Португалия терма жамоаси яхши ўйнайди"

Khoja
15 янв 2024, 08:41
Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Роналду барча чизиқда, барча чемпионатда ажойиб ўйин кўрсатган. У исталган жамоага тўғри тушади. Бироқ у захирада қолса, Португалия терма жамоаси яхши ҳаракат қилади. Месси кейинги жаҳон чемпионатида иштирок эта оладими? Менимча у 2026 йилги ЖЧда ҳам термаси билан бирга бўлади",-деди Марио.

Айни вақтда Балотелли "Адана Демирспор" жамоасида ҳаракат қилмоқда. Унинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com