

Бугун, мазкур учрашув олдидан Португалия аъзолари автобусда машғулотларга кетаётган вақтида терма жамоа сардори Криштиану Роналду ойна орқали унга мухлислик қилувчи болакайни кўриб қолиб, у билан учрашиш мақсадида ҳайдовчидан тўхташни сўрайди. Шундан сўнг, Роналду ёш мухлиси билан расмга тушиб, атрофдагиларнинг эътирофига сабаб бўлади.



