Роналду яна бир тарихий натижани қайд этди
10 дек 2017 01:54
Янгиликлар
Роналду яна бир тарихий натижани қайд этди
Ла Лиганинг 15-турида “Реал” ўз майдонида “Севилья” устидан (5:0) йирик ғалабани қўлга киритди.
Мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади, иккита гол урди ва 76-дақиқада захирага олинди.
32 ёшли португалиялик ҳужумчи клуб ва терма жамоа миқёсида қаторасига етти йилдан буён 50 ва ундан ортиқ гол урган илк футболчига айланди. Айни пайтда Роналду ҳисобида ушбу йилда 57 учрашувда 51 гол мавжуд. Футболчи бу борадаги шахсий рекордини 2013 йилда ўрнатган: ўшанда у 59 учрашувда 69 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар