UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  5 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  4 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  6 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  2 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  5 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  2 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  1 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2

Роналду ва "Ал Насср" ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин Янгиликлар

Роналду ва "Ал Насср" ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин

Бунинг учун "Ал Ҳилол" мамлакат кубоги финалида мағлуб бўлиши керак.

Саудия Арабистонига берилган 3+1 йўлланмасини 2та жамоа қўлга киритиб бўлган.

"Ал Ҳилол" амалдаги чемпион,

"Ал Файҳа" амалдаги кубок соҳиби (плей офф). 


2022/23 чемпиони

1. "Ал Иттиҳод" 24 ўйин, 59 очко. 

2. "Ал Наср" 25 ўйин, 56 очко. 

3. "Ал Шабаб" 24 ўйин, 50 очко. 


2022/23 кубок соҳиби

Финал, 12 май. "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда". 


Бу вазиятда сенсация юз бериб, 13-ўриндаги "Ал Ваҳда" финалда 4-ўриндаги "Ал Ҳилол"ни ютиб қўйса ва "Ал Иттиҳод" чемпионлик пойгасида биринчи келса, ОЧЛ ўзи кутаётган Роналдуни йўқотади. 

Лекин вазиятга реал қараса, "Ал Ҳилол" жуда кучли. Аммо 6 май куни улар ОЧЛ ғолиблиги йўлида иккинчи финални Японияда ўтказадилар. Агар улар ОЧЛда ғалаба қозона олсалар, табиийки, кубок учун жа катта иштиёқ билан ўйнамаслиги мумкин. Қолаверса чарчоқ ҳам бўлади. "Ал Ваҳда" учун бу ҳаёт-мамот жанги. Битта ўйинга тайёрланиш мумкинлигини, 1/2 финалда "Ал Наср"га қарши кўрсата олдилар. 

Шу тариқа кубок "Ал Ваҳда"га ўтиб кетса, у ҳолда Роналдунинг асаби яна бузилади. 

Чемпионатда биринчи бўлиш ҳам осон эмас. 1 та ўйин кўп ва ўзаро натижа "Ал Иттиҳод" фойдасига (1:0, 0:0). 

"Ал Иттиҳод"ни "Ал Ҳилол"га қарши қийин ўйини борлигини ҳам унутмаслик керак. 

Лекин шунча катта маблағни қироллик ғазнасидан тўлаётган мамлакат "Ал Наср"ни ОЧЛга чиқа олмаслигини “истамаса” керак. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика