UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  1 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Роналду турк тилини ўрганмоқчи Янгиликлар

Роналду турк тилини ўрганмоқчи

"Ювентус" клуби ва Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал Евро-2020да Италияга қарши учрашувда нималар кутаётганини ҳамда Криштиану Роналдунинг турк тилини ўрганиш истаги борлигини айтиб ўтди.

"Терма жамоамиз босимни яхши кўради, биз энг яхши лигаларда ва энг яхши жамоаларда тўп сурамиз. Орамизда соғлом рақобат мавжуд ва майдонда бирдамликда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Европа чемпионатида яхши натижага эришамиз. Италияга қарши ўйин катта аҳамиятга эга. Рақибларга қарши қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Кийиниш хонасида Бонуччи билан ҳазиллашамиз. У ва Кьеллини менга ҳазил қилишади, мен ҳам уларга жавоб қайтарман. Кьеллини мендан Йилмаз ҳақида сўрайди, улар бизни кузатиб борадилар, футболчиларимизни билишади.

Дибала ва Роналду менга машғулотларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида ўз маслаҳатларини аямайди ва бу мен учун жуда муҳимдир. Роналду турк тилини ўрганишни хоҳлайди. Дибала ва бошқа жамоадошларимда ҳам шундай истак бор. Шунингдек, улар менга испан тилини ҳам ўргатишади", — дея Демиралнинг сўзларидан иқтибос келтиради Tutto Juve.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика