Роналду туғилажак фарзандини Алана Мартина деб номлади
28 окт 2017 01:31
Янгиликлар
Роналду туғилажак фарзандини Алана Мартина деб номлади
“Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду туғилажак фарзандига аллақачон ном топиб қўйди.
Яқин вақт ичида футболчи оиласида қиз фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Роналду уни Алана Мартина деб номлайдиган бўлди
Айни пайтда Роналдунинг учта фарзанди бор: кичик Криштиану (2010 йилда туғилган) ва эгизаклар Ева ҳамда Матеу (2017 йилда туғилган). Футболчининг барча уч фарзандини суррогат она дунёга келтирган.
Фикрлар