Роналду UFC жангчиси билан учрашди (ФОТО+ВИДЕО)
11 фев 2018 13:48
Янгиликлар
Роналду UFC жангчиси билан учрашди (ФОТО+ВИДЕО)
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан учрашди.
Ушбу учрашув "Реал Сосьедад"га қарши ўтган ЛаЛиганинг 23-тур баҳсидан (5:2) сўнг бўлиб ўтди. Роналду бу ўйинда хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
Нурмагомедов ва Роналду совға алмашишди.
"Роналду бу футболкада хет-трик қайд этди. Бу совға коллекциямда алоҳида жой эгаллайди" - деб ёзди Хабиб Нурмагомедов "Инстаграм"га қўйган суратида.

Видеони Телеграмдаги каналимиздан кўчириб олинг: ТЕЛЕГРАМ
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ўтган йили Тошкентга бошқа MMA жангчилари билан ташриф буюрган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар