Роналду ПСЖга қарши баҳсдаги пенальтисини қоидани бузиб тепган экан (ФОТО+ВИДЕО)
16 фев 2018 13:12
Янгиликлар
Роналду ПСЖга қарши баҳсдаги пенальтисини қоидани бузиб тепган экан (ФОТО+ВИДЕО)
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк баҳсида (3:1) пенальтини қоидани бузиб тепган бўлиши мумкин.
BT Sport телеканали экспертлари Гари Линекер ва Рио Фердинанд учрашувни таҳлил қилаётиб бу фикрни билдиришди.
Уларнинг сўзларига кўра, Роналду пенальти тепишидан олдин, атайин чап таянч оёғи билан чимни силжитишга ҳаракат қилган, тўп эса бунда бироз ҳавога кўтарилади. Натижада зарба ҳаводаги тўпга берилди ва бу қоидаларга зид. 11 метрлик зарба қайтадан тепилиши керак эди.
"Роналду бу ишни машғулотлар пайтида бажарар эди. У бу ҳаракатни ПСЖга қарши ўйинда бажарди деб тасдиқлай олмайман, аммо у МЮ машғулотларида мана шундай зарба беришни ўрганган, онт ичаман" - дейди Фердинанд.
"Агар у бу ишни айтайин қилган бўлса - у аниқ ўзгача инсон" - дея фикр билдирди Линекер.
TAS-IX эмас
Фикрлар