Роналду "Олтин тўп" ҳақида: "Мен шахсий совринларни ўйлаб яшаётганим йўқ"

11 сен 2019, 19:13
Португалия терма жамоаси ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду индивидуал совринларга муносабати ҳақида айтиб ўтди.

"Ҳар доим айтганимдек, мен футбол оламида шахсий совринларни ўйлаб яшаётганим йўқ. Улар – жамоавий ғалаба натижаси. Лекин, бу яхши, алдамаяпман. 

Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Терма жамоамда ўзимни кўрсата олаётганимдан фахрланаман. Мен фақат ураётган голларимдан эмас, балки охирги йилларда миллий жамоамдаги даражадан ҳам хурсандман", – дейди Роналду. 


Манба: marca.com