Роналду Люксембургда ва Жерси оролида офшорлардан фойдаланган
21 апр 2018 10:38
Янгиликлар
Роналду Люксембургда ва Жерси оролида офшорлардан фойдаланган
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2015 йилда Люксембург ва Жерси оролида офшор компаниялардан фойдаланган.
Маълумотларга кўра, португалиялик футболчининг фамилияси бу компанияларнинг ҳеч қандай расмий қоғозларида қайд этилмаган, унинг номидан эса ишончли киши иш кўрган. Бироқ ҳужжатларга кўра, Роналду мол-мулкнинг ягона соҳиби ҳисобланади.
Агар солиқлар керакли тарзда тўланса, офшор компаниялардан фойдаланиш мумкин. Бироқ Роналду ушбу солиқларни тўлагани номаълум. 2015 йил футболчининг солиқ декларациясида Жерси оролидаги ҳеч қандай солиқ тўлови йўқ.
Олдинроқ, Испания солиқ ҳукумати Роналдуни 2011-2014 йилларда 14,7 млн. евро солиқ тўламаганликда айблаётган эди.
Фикрлар