Роналду "Лацио"га қарши ўйин олдидан февраль ойининг энг яхши футболчиси совринини қабул қилди

Mirjalol Normatov
7 мар 2021
"Ювентус" мухлислари ҳужумчи Криштиану Роналдуни февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топишди.

36 ёшли португалиялик футболчи "Лацио"га қарши ўйиндан олдин ушбу совринни қабул қилиб олди.

Февраль ойида Роналду 7 ўйинда 6 гол урди. У ушбу мавсумда 30 ўйинда 27 гол ва 4 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia