

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 40 ёшли форвард клуб билан янги шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда, расмий ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Сўнгги тафсилотлар муҳокама қилинмоқда: бир ёки икки йиллик шартнома. Португалияликка 2027 йилнинг июнига қадар шартнома тузиш имконияти таклиф қилинган.
Ўтган мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



