Роналду "Ал Иттифоқ"га қарши ўйин вақти ҳакамни алмаштиришни сўради
01 ноя 2023 18:00
Янгиликлар
Роналду "Ал Иттифоқ"га қарши ўйин вақти ҳакамни алмаштиришни сўради
Бунга жамоасининг голи инобатга олинмагани сабаб бўлган.
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Қирол кубоги доирасидаги "Ал Иттифоқ"га қарши учрашув давомида ҳакамни алмаштиришни сўради. Сабаби, ҳакам жамоасининг голини инобатга олмади.
VAR билан суҳбатдан сўнг ҳакам Андерсон Талисканинг голини офсайдда урилган деб ҳисоблади. Бундан ғазабланган Криштиану Роналду эса телекамера қаршисида ҳакамни алмаштириш лозимлигини ишоралар орқали баён қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда "Ал Насср" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар