Роналду 8 йилга қамалиши мумкин
31 май 2018 16:40
Янгиликлар
Роналду 8 йилга қамалиши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Испания солиқ хизмати Португалия терма жамоаси футболчисидан солиқ иши бўйича 15 июнгача 28 млн. евро тўлашни талаб қилмоқда. Акс холда форвард қамалиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Роналду вакиллари айбни тан олиб, 18 млн. евро жарима тўлашга ва 2 йиллик қамоқ жазосига рози бўлишган эди. Испания қонунлари бўйича, аввал судланмаган инсон бундай жазо олса, шартли равишда кечирилиши мумкин, аммо солиқ хизмати бунга рози эмас.
Форвард 2011-2014 йилларда 14,7 млн. евро миқдорида солиқ тўлашдан қочганликда айбланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар