Роналдиньо ва Майк Тайсон кинода суратга тушади

Narzulla Saydullayev
3 июн 2016
Бразилиялик футболчи Роналдиньо машҳур боевик «Кикбоксер»нинг давомида суратга тушади.

Роналдиньонинг қаҳрамонининг исми Роналдо бўлади, у бразилиялик жанг санъати вакили бўлади. У Жан-Клод Ван Даммга дарс беради.

Ушбу фильмда Майк Тайсон, UFC юлдузи Пэйдж Ванзант ва Хафтор Юлиус Бьернссон иштирок этишади.

«Биз юлдузларни танлаб олдик. Роналдиньода ижтимоий тармоқларда 66 миллион обуначилари бор, бу фильмни реклама қилинишида катта роль ўйнайди», – дейди фильм продюсери Роб Хикман.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: hollywoodreporter.com