Роналдиньо MLSдан таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Aslanov Jasurbek
1 май 2015
Ҳозирда Мексиканинг "Керетаро" сафдиа тўп тепаётган, "Барселона", "Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо MLSдан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Бу ҳақда футболчининг агенти Роберто Ассис Морейра маълум қилди.

"Роналдиньо жорий йилнинг яримгача "Керетаро"да ўйнайди, кейин эса унга янги клуб қидирамиз. MLS маҳаллий халқ орасида машҳурлашиши учун уларга буюк футболчилар керак, аммо ҳозирча мен билан ҳеч ким боғлангани йўқ" - дейди агент.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com