

"Мен Бразилиянинг мағлубиятидан қаттиқ хафа бўлдим, аммо Лео учун хурсандман. Бу унга етишмаётган ягона нарса эди. Дўстларимни хурсанд кўришдан бахтиёрман.
Биз Лео билан ҳар куни суҳбатлашмаймиз, лекин имкон қадар тез-тез гаплашиб турамиз. Биз бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз", – деди бразилиялик.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ютуқ Мессининг Аргентина билан эришган дастлабки совринидир.



