Роналдиньо "Керетаро"ни тарк этиб, фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
10 июн 2015
"Керетаро" ярим ҳимоячиси Роналдиньо ўз клубини тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда Мексика клубининг бош мураббийи маълум қилди.

"Вазиятни кузатамиз, аммо жамоа Роналдиньонинг кетишини истайди. Роналдиньо юқори даражада тўп тепади, аммо бизга барча жабҳада фойдали иш қила оладиган футболчи керак" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com