Рональд Куман: "Мадрид дербисида "Реал"га мухлислик қиламан"
13 дек 2020 00:27
Янгиликлар
Рональд Куман: "Мадрид дербисида "Реал"га мухлислик қиламан"
Бугун "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" учрашуви бўлишидан хабарингиз бор.
Ўйиндан аввал Испаниянинг бошқа бир клуби "Барселона" бош мураббийи Роналд Куман фикрлари билан ўртоқлашди.
"Асосийси биз бўлажак ўйинимизни ютиб олишимиз зарур. "Атлетико" ҳозиргача мағлуб бўлмаганини инобатга олсак, бугун айнан улар ютқазишини истардим. Бу ўйинда мен "Реал"га мухлислик қиламан.
"Барселона" ўзига ярашмаган ўринни эгаллаб турибди. Футболчиларимиз концентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Бу ҳол айниқса стандарт вазиятлар ва рақиб тўпни ён чизиқдан ўйинга киритаётганда кўп учрамоқда. Бизга нимадир етишмаётгандек", - деди "Барселона" устози.
Эслатиб ўтамиз, "Championat.asia"да дербининг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар